Дастан Сатпаев Англиядаги омадсиз дебютидан сўнг фикр билдирди
Қозоғистон терма жамоаси вакили, ёш ҳужумчи Дастан Сатпаев Англиянинг «Бёрнли» клуби сафидаги дебют ўйинидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди, деб хабар беради Sports.kz.
18 ёшли футболчи учрашувдан олинган суратни ижтимоий тармоқда эълон қилиб, ўз келажагига ишонч билдирган.
«Алҳамдулиллаҳ, энг яхши кунлар ҳали олдинда», — деб ёзди Сатпаев.
Қозоғистонлик форвард 23 август куни Чемпионшип мусобақасининг иккинчи турида «Вест Бромвич»га қарши сафар учрашувида «Бернли» таркибида илк бор майдонга тушди. Сатпаев ўйинни захирада бошлади ва 57-дақиқада Жош Лоран ўрнини эгаллаб майдонга чиқди. Шу пайтга келиб «Бёрнли» 1:2 ҳисобида ортда қолаётган эди. Кейинчалик «Вест Бромвич» пенальтидан гол урди ва учрашув 3:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди. Сатпаев тахминан 35 дақиқа ўйнади, аммо гол ёки самарали узатма билан ажралиб тура олмади.
Шу тариқа Сатпаев «Бёрнли»нинг расмий ўйинида майдонга тушган илк қозоғистонлик футболчига айланди. Чемпионшипнинг биринчи турида «Вест Хэм»га қарши 2:2 ҳисобида якунланган баҳсда у жамоа қайдномасига киритилмаган эди. Қозоғистонлик ҳужумчи Лондоннинг «Челси» клубидан ижара асосида «Бернли» сафида тўп сурмоқда ва 12-рақам остида ўйнайди. Ижара шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунгача мўлжалланган бўлиб, келишувда футболчини тўлиқ сотиб олиш бандиси кўзда тутилмаган.

Фикрлар