Дастан Сатпаевга "Бёрнли"да асосий таркибига кириш йўлини айтишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қозоғистоннинг «Астана» клуби бош директори Алтай Даумов Sports.kz сайтига берган интервьюсида Дастан Сатпаевнинг инглиз клуби «Бёрнли» асосий таркибига кириш имкониятларини баҳолади.

— У ерда рақобат жуда катта. Сатпаевга биринчи мавсумданоқ жамоанинг асосий футболчисига айланиш осон бўлмайди. Чунки таркибда Англия Премьер-лигасида ўйнаб келган футболчилар бор.

Масалан, куни кеча Дастан алмаштирган албан футболчисининг ўзи тахминан 25 миллион атрофида баҳоланади. Демак, асосий таркиб учун курашаётган рақиблар даражаси жуда юқори. Агар Сатпаев жамоада мунтазам майдонга тушиб турадиган ишончли захира ўйинчисига айланса ҳам, бунинг ўзи унинг учун катта ютуқ бўлади. 

Агар асосий таркибдан жой олиб кетса, албатта, бундан фақат хурсанд бўламиз. Чемпионшипда ўйинлар жуда кўп, ҳаммага етарлича ўйин амалиёти насиб қилади, — дея таъкидлади мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Дастан Сатпаев мавсум охиригача «Бёрнли» таркибида ижара асосида ўйнайди. Футболчининг трансфер ҳуқуқлари эса «Челси» клубига тегишли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!