Дастан Сатпаевни "Челси"дан кетадиганлар рўйхатига киритишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» ишқибози ва британиялик журналисти Уилл Рейнер Лондон клуби ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар қайси футболчилар билан хайрлашиши кераклиги ҳақида ўз фикрини билдирди. 

Рейнер ижтимоий тармоқ X фойдаланувчиларидан бири берган саволга жавоб қайтарди. Ундан трансфер ойнаси якунлангунча «Челси» неча нафар футболчини сотиши кераклиги сўралди. Журналист эълон қилган рўйхатда клуб, унинг фикрича, сотиши ёки ижарага жўнатиши мумкин бўлган бир қатор ўйинчилар санаб ўтилган.

Ушбу рўйхатдан 17 ёшли Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаев ҳам ўрин олган. Рейнер унинг фамилияси ёнида «ижара» вариантини кўрсатган, яъни ёш форвардни вақтинчалик бошқа жамоага топшириш мақсадга мувофиқ, деган фикрни билдирган.

Рейнернинг рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

  • Йоргенсен;
  • Слонина;
  • Дисаси;
  • Самуэлс-Смит (ижара);
  • Бадиашиле;
  • Чалоба;
  • Тосин ёки Фофана;
  • Сарр ёки Ансельмино (ижара);
  • Густо;
  • Уайли;
  • Энцо (агар тушган маблағни қайта сармоя қилмоқчи бўлсак);
  • Нету;
  • Эссугу ёки Лавиа (ижара);
  • Давид Фофана;
  • Эмега ёки Жексон;
  • Дастан Сатпаев (ижара);
  • Келлиман;
  • Гиу;
  • Меуэка (ижара);
  • Мудрик (ижара).

Журналист сўзи сўнгида: "Вариантлар жуда кўп", дея қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Дастан Сатпаев расман 12 август куни, 18 ёшга тўлганидан кейин «Челси» футболчисига айланади. Шу билан бирга, қозоғистонлик ҳужумчи аллақачон Лондон клуби қароргоҳида бўлиб турибди. У жамоанинг мавсумолди йиғинига жалб қилинган, Хаби Алонсо бошчилигидаги таркиб билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!