Дастин Порье: "Ҳали ҳеч ким Макс Холлоуэйни бунчалик қийнамаган эди"
UFC юлдузи Дастин Порье бразилиялик Чарльз Оливейра ва америкалик Макс Холлоуэй ўртасидаги реванш ҳақида гапирди.
"Бу тотал устунлик эди. Жангдан олдан Макс вақти-вақти билан чалқанча тушиб қолиши мумкин, деб ўйлагандим. Лекин 25 дақиқа давомида шундай бўлишини кутмагандим. Биз ҳеч қачон Холлоуэй устидан бундай ҳукмронликни кўрмагандик. Чарльз жинни бўлиб қолганга ўхшарди. У Максни партерда ажойиб ушлади ва бу тейкдаунлар – классик кураш эмас эди. Америкалик ўша оқшом тейкдаунлардан умуман ҳимоялана олмади", - деди Порье.
Эслатиб ўтамиз, Оливейра "UFC 326" турнирида Холлоуэй устидан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаб қозониб, BMF камарига эга чиқди.
Фикрлар