Дастин Порье қайси боксчига қарши рингга чиқишни хоҳлайди?
Енгил вазн тоифасида UFC’нинг собиқ чемпиони (70 кг гача) Дастин Порье боксда ким билан жанг қилиш орзуси борлигини айтди.
"Орзуим - Нейт Диас билан бокс тушиш", - деди Порье Sports Illustrated нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Диас ва Порье 2018 йилда UFC 230 да жанг қилишлари керак эди, аммо Дастин соғлиғи билан боғлиқ муаммолар, яъни сон қисмидаги жароҳат туфайли жангни бекор қилишга мажбур бўлган.
Дастин Порье 2 июнь куни Ньюарк ўтказилган UFC 302 турнирида енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарининг амалдаги соҳиби россиялик Ислам Махачевга қарши октагонга кўтарилди. Жанг Исламнинг бешинчи раунддаги ғалабаси билан якунланди.
Дастин фаолияти давомида 30 та ғалаба, 9 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.
Фикрлар