Давид Алаба Бундеслигада рекорд ўрнатди

"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба Бундеслиганинг 7-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмундга (3:2) қарши кечган ўйинда рекорд ўрнатди.

Гап шундаки, “Сигнал Идуна Парк”даги ғалаба австриялик футболчи учун Бундеслигадаги юбилей 200-ғалаба бўлди. Бунинг учун унга 272 та ўйин кифоя қилди. Янада аниқроқ айтганда, Алаба 73,5 фоиз ўйинда ғалаба қозонмоқда. Бу рекорд кўрсаткичдир.

28 ёшли Алаба жорий мавсум “Бавария” сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. У фаолияти давомида "Бавария"дан ташқари Германиянинг "Хоффенхайм" клубида ҳам тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!