Давид Луис “Челси”нинг мақсадини ошкор этди

CHERY AUTO

Англиянинг “Челси” жамоаси ҳимоячиси Давид Луис мавсум олди тайёргарлиги ва янги мавсумдаги мақсадлар ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди.

Tecno

“Дам олишдан сўнг, ҳар доим машғулотларга киришиш қийин бўлган. Бироқ янги мавсумда яхши ўйин намойиш этиш учун яхши тайёргарлик кўриш керак. Биз ўзимизни профессионалларга хос тутишимиз керак. Ёмғирда ҳам, иссиқда ҳам машғулотларни ўтказиш лозим.

Кучли жамоада тўп сурсанг, мақсадлар ҳам жиддий бўлади. “Челси” барча мусобақаларда иштирок этади ва ҳар доим уларда ғолиб чиқишни мақсад қилади. Биз барчасини ютишни истаймиз”, – деб айтиб ўтди бразилиялик ҳимоячи клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Comments

You must be logged in to commet!