Давид Луис фаолиятини қайси жамоада якунлашини аниқ айтди
“Арсенал” ҳимоячиси Давид Луис фаолиятини 2007-2011 йилларда тўп сурган жамоаси – “Бенфика” сафида якунламоқчи эканини айтди.
“Мен ҳамиша фаолиятимни “Бенфика”да якунлаш ниятим борлигини айтиб келганман. Футболда ҳамма нарса ўзгаради. Бугунги ҳақиқат, эртага ёлғонга айланиши мумкин. Лекин, менинг фикрим ўзгармайди. Мен “Бенфика”ни яхши кўраман. Орзуим – унинг либосида “Эштадиу да Луш”га чиқиб бориш. Мен шу мақсадда яшаяпман”, - дейди бразилиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Луиснинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар