Давид Луиз: Азарнинг ўрнини фақатгина Месси ёки Роналду боса олиши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Давид Луиз бельгиялик жамоадоши Эден Азарнинг “Реал”га ўтиши борасидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Азарнинг ўрнини фақатгина Месси ёки Роналду боса олиши мумкин. Агар у кетса, мен унга фақатгина барча эзгу тилакларимни тилаб қоламан. Чунки, у ажойиб футболчи, ажойиб дўст ва ажойиб инсон.

Мен уни жамоамизга келган ёшлик пайтлариданоқ биламан. Уни Эден Азар сифатида бутун дунё билишидан хурсандман.

Қандайдир давр тугайди, яна қайсинисидир бошланади. Бу ҳаёт қонуни. Жамоамизда унинг ўрнини эгаллайдиган муносиб футболчилар етарли деб ўйлайман.

Хадсон-Одои буюк иқтидор эгаси. Каллум болалигидан “Челси” билан бирга ва ўйлайманки, қачондир у ҳам албатта Азар даражасидаги футболчига айланади”, - дейди бразилиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!