Давид Луиз собиқ жамоасига қайтиши мумкин
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Давид Луизга Португалиядан ҳам таклифлар бўлмоқда.

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли бразилиялик футболчи билан “Бенфика” шартнома имзоламоқчи. Лиссабонликлар уни мавсум якунлангач, яъни “аристократлар” билан шартномаси тугагач эркин агент сифатида таркибга қўшиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Луизга Бразилиянинг “Палмейрес” клубидан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Луис учун “Бенфика” у қадар бегона эмас. Боиси, у 2007-2011 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.