Давид Луиз яна Францияга йўл олиши мумкин
"Арсенал" ҳимоячиси Давид Луиз яна Франция чемпионатига қайтиши мумкин. 33 ёшли бразилиялик футболчига "Ренн" қизиқиб қолган. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда.
Ўз навбатида, Луиз ҳам “канонирлар” сафидан кетишга тайёр. Боиси, ўтган мавсум чемпионатда бронза медалларини қўлга киритган “Ренн” янги мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнайди. АПЛни 8-ўринда якунлаган “Арсенал” эса еврокубокларсиз қолди.
Давид Луиз ўтган мавсум Лондон клуби сафида жами 43 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 8 млн еврога баҳоланмоқда.
Луиз учун Франция чемпионати бегона эмас. Боиси у 2014-2016 йилларда ПСЖ сафида тўп сурган.
Фикрлар