Давид Луиз яна собиқ жамоасига қайтиши мумкин
"Арсенал"нинг собиқ ҳимоячиси Давид Луиз ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Le10 Sport хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 34 ёшли бразилиялик футболчини шахсан клуб президенти Насир Ал-Хелаифи жамоага қайтармоқчи. Бироқ Париж клуби спорт директори Леонардо ҳамда бош мураббий Маурисио Почеттино Луизнинг қайтишидан ҳеч қандай маъно кўришмаяпти.
Давид Луиз 2014-2016 йилларда ПСЖ шарафини ҳимоя қилган. У ҳозирда эркин агент ҳисобланади.
Луиз ўтган мавсум “Арсенал” сафида жами 29 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди.
Фикрлар