Давид Сильва “Лацио”ни алдаб, бошқа клубга ўтиб кетди

“Манчестер Сити” билан шартномаси якунланган Давид Сильва эркин агент сифатида “Лацио”га  ўтишни келишиб олган эди. Бироқ, ҳал қилувчи палла – шартномани имзолаш вақти келганида римликлар Сильвани том маънода топа олмай қолди.

Испаниялик футболчи “Лацио” вакиллари билан алоқани узиб, қўнғироқларга жавоб бермай қўйди. Аввалига, Сильва араб шайхларининг йилига 10 миллион евролик таклифини қабул қилиб, Қатар чемпионатида қатнашадиган “Ал-Араби”га икки йилга ўтиши айтилганди.

Ахийри, бундай бўлиб чиқмади. Футболчи ўз юртига қайтиб, “Реал Сосьедад” сафига қўшилгани ҳақида хабар тарқатилди. Маълумотларга қараганда, бу жамоа 34 ёшли футболчи билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!