Давиде Баллардини кейинги мавсум ҳам "Женоа"да қоладими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди

"Женоа" бош мураббийи Давиде Баллардини "Специя"га қарши беллашувдан сўнг, журналистларнинг келгуси мавсумда ҳам жамоада бўлиши ҳақидаги саволига жавоб берди: 

"Келганимдан буён клуб осон йўлни босиб ўтмади. Аммо қийинчиликларга қарамай, олдинга интилишда давом этамиз. Мен ўзимдан олдин ишлаб кетган одамларни танқид қилмоқчи эмасман. Бу ҳолатни сизга қандай тушунтириб бериш кераклигини ҳам билмайман. 

Келгуси мавсум ҳақида ўйламаяпман. Сабаби, "Женоа" математик жиҳатдан ҳали А Серияда қолиш масаласини нақд қилмади. Биз бу мақсадга эришиш учун жиддий кураш олиб боришимиз лозим. Шундан сўнг, бу каби масалалар юзасида бош қотиришимиз мумкин бўлади. 

5 та ўта муҳим ўйин олдида турган ҳолда, келгуси мавсум хусусида гапириш тўғри бўлмайди. Барчасини вақт кўрсатади", - деди Баллардини. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!