Даъвогарлар Сериясининг навбатдаги мавсуми ўз якунига етди. UFC қандай даражадаги жангчиларни ўз таркибига қўшиб олди?! (Топ-10)

  • 2 октябрь, 2022, 22:59
  • 0
  • MMA

Эътибор берган бўлсангиз, август-сентябрь ойларида UFC бошчилигига Даъвогарлар Серияси номли турнирнинг 10 ҳафтадан иборат навбатдаги мавсуми бўлиб ўтди. UFC жангларини онда-сонда кўриб турадиган мухлислар эса аросатда. Бу нима? Қанақа турнир бу? Fight Night турнирига ўхшаш мусобақами? Келинг дастлаб, бу мини-турнир ҳақида тушунча бериб ўтсак.

contract

Дана Уайтнинг Даъвогарлар Серияси (Dana White’s Contender Series) - бу бошқа промоушенда жанг қилиб, эндиликда, UFC‘га ўтишни мақсад қилган иккита битта вазн жангчисини ўзаро жанг қилдириш орқали саралаб олувчи ва ғолибни жаҳоннинг энг кучли лигасига қўшиб олувчи турнирдир. Бу йил ҳам ушбу турнир орқали 43 та жангчи промоушен таркибига бориб қўшилди. Sports.uz сайти эса шахсий кузатувлари орқали уларнинг келгусида фаолияти кузатилиши керак бўлган жангчилар топ-10 лигини эътиборингизга ҳавола этади:

10. Эстебан Рибович (11-0)

10

Аргентиналик супер иқтидор саралаш жангида ҳам ўз талантини узоқ куттириб турмади. Рақиби Томас Паулни 90 сонияда уйқуга юборган Эстебан жанг тугаши биланоқ шартномага эга чиқди. Унинг рекордидаги 11 та ғалаба ҳам муддатдан олдин қозонилган (6 нокаут, 5 сабмишен).

9. Билли Гофф (8-2)

9

Яна битта ёш ва талантли жангчи. Даъвогарлар Сериясида жанг қилишидан олдин маҳаллий CES MMA промоушенида икки вазнида ҳам (енгил ва ярим ўрта) чемпионликка эришиб, сўнгра ўзини навбатдаги челленджга ташлади. Бахтга кўра, рақиби исроиллик Шимон Смотрицскийни ҳам дастлабки раунддаёқ нокаутга учратди ва UFC таркибига келиб қўшилди.

8. Матеуш Ребечки (16-1)

8

Таъбир жоиз бўлса, топ-10 даги энг тажрибали жангчи. 29 ёшли польяк жангчисининг перформенс, айниқса, ноодатий услубда рақиби бразилиялик Родриго Лидиони ютганининг ўзиёқ бу жангчи ҳам шартномадан қуруқ қолмаслигига асосий сабаб бўлди.

7. Рауль Росас Джуниор (6-0)

7

Анчагина камтарин рекордга эга жангчини нимаси 7-ўринга мос тушар деб ўйларсиз?! Унинг ёши 17 да. Ҳа, хайрон қолиш учун етарлича сабаблар бор. Яна биттаси джиу-джитсудан оқ белбоғга эга Росас рақиби Мандо Гутьеррезга уч раунд давомида курашда ҳеч қандай имконият бермасдан ғалаба қозонди ва ростер тарихига келиб қўшилган тарихдаги энг ёш жангчига айланди.

6. Фарид Башорат (9-0)

6

Келиб чиқиши афғон бўлган жангчи худди ўтган йили акаси Джавид амалга оширгани каби прагматик ва очкога моҳирона ишловчи тактика орқали промоушен тарикибига келиб қўшилди. Турнирдаги жангида ҳам унинг ажойиб арсенали олдида Аллан Бегоссо ожиз қолди. Ушбу жангда Башорат финишдан бошқа деярли ҳамма нарсани амалга оширди ва ҳақли тарзда Уайтнинг олқишига сазовор бўлди.

5. Даниел Маркос (13-0)

5_1

Масалан, уч йиллик танаффусдан сўнг ММА‘га қайтиш, қайтганда ҳам UFC‘га ўтиш учун имконият тақдим қилувчи жангга киришиш қай даражада уддалаш қийин бўлган иш?! Қанчалик қийин бўлмасин, Даниел Маркос бу ишни Брэндон Льюисга қаршы кечган 15 дақиқалик жангда уддалай олди. Шу сабабли перулик жангчи рўйхатимизнинг 5-поғонасига жойлаштирилди.

4. Исмаэль Бонфим (18-3)

4_1

Бонфимлар оиласи учун DWCS турнирининг бу мавсумдаги 7-ҳафталиги унутилмас бўлди. Чунки Исмаэльдан ташқари унинг акаси Габриэль Бонфим ҳам Трэй Уотерсга қарши жангда яна битта ноодатий сабмишен билан ғалаба қозониб промоушен таркибига қўшилди. Исмаэль эса рус ва МДҲ ММА мухлислари учун яхшигина таниш бўлган озарбайжонлик жангчи Нариман Аббасовга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва тўлиқ устунлик билан ғалаба қозонди. Исмаэль UFC‘га келишидан олдин ҳам анчагина тажрибага эга, хусусан, у ҳозирда лигада жавлон ураётган Ренато Мойканониям вақтида мағлуб қилишган муваффақ бўлган.

3. Икрам Алискеров (13-1)

3_1

Доғистонлик жангчининг UFC‘га ўтиши аслида тўғридан-тўғри амалга ошиши таҳмин қилинган бўлсада, у чақирувлардан қўрқмади ва ўзини Марио Соузага қарши синаб кўриш вариантига лаббай дея жавоб берди ва рақибини биринчи раунддаги сабмишен орқали кўрмасдан босиб ўтиб кетди. Икрам фаолиятидаги биттагина мағлубиятни Ҳамзат Чимаевдан қабул қилиб олганини эсга олсак бемалол ўрта вазнга яна битта "бошоғриқ" жангчи келди дея оламиз.

2. Нурилло Алиев (7-0)

2_1

Расмда кўраётганингиз Ҳабиб Нурмагомедовнинг ёшлигидаги эмас, балки, тожикистонлик биринчи UFC жангчиси - Нурилло Алиевдир. Унинг Джош Уикка қарши жанги саноқли сонияларга қадар чўзилди ва нокаут билан якунланди. Албатта, 21 ёшли жангчининг шунчалик ғала-ғовури Дана Уайтни ҳам эътиборсиз қолдирмади. Нуриллонинг ўзи эса тарихдаги энг ёш чемпион бўлишга бел боғлаган.

1. Бо Никал (3-0)

1_1

Шунча интригани ушлаб келганимизга яраша, биринчи ўринга собик эркин курашчи ва ММА‘да ҳозирча учтагина ғалабага эга Бо Никални жойлаштирамиз. Унинг тақдири анчагина қизиқ. 1-0 рекордига эга пайтида Бо август ойида бўлиб ўтадиган Даъвогарлар Сериясининг 3-ҳафталигига таклиф қилинди ва Зак Боррегони биринчи раунддаёқ сабмишен билан мағлуб қилди. Аммо, ғалабага қарамасдан Дана Уайт бу ғалаба тасодифий эканини, Никалга шартнома бермаслигини. Керак бўлса яна бир бора турнирда ўзини синаб кўриши мумкинлигини айтади. Никалнинг навбатдаги жанги ҳам ўзини куттирмади. Сўнгги 10-ҳафталикда унга маҳаллий Cage Fury промоушени чемпиони Донован Бёрд рақиблик қилди ва сценарий такрорланди. Бо яна биринчи раундда масалани ҳал қилди. Энди Дана унинг имкониятларига тўғри баҳо берди ва, нафақат, промоушенга қабул қилди, балки, Рауль Росас иккаласини 22 январьда янги версияда тақдим этиладиган UFC 4 видеоўйинига киритишини билдирди. Никал ҳам чақирувни кимсан Чимаевни ўзига ташлаш билан промоушенга кириб келди.

Маҳмуджон Жабборов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!