Даврон Файзиев: Биз билгандик, биз кутгандик

Англия чемпионатида кураш қизимоқда. Айниқса, пешқадамлар ўртасидаги баҳс.

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида мазкур рақобатни билгани ва кутганига эътибор қаратиб, шундай сарлавҳа остида ўз фикрларини ёзиб қолдирди: "Биз билгандик, биз кутгандик".

- Англияда турнир жадвали юқориси ўзининг классик кўринишига келди. 20 карра чемпион "Манчестер Юнайтед" очколарини 33 тага етказди ва 19 карра чемпион "Ливерпуль"га тенглашиб олди. "Ливерпуль" ва МЮ маълум вақт инқирозга учради. Лекин, кучли генлар барибир роль ўйнар экан. "Милан" мисолида ҳам буни кўришимиз мумкин. Мерсисайд - Манкуниан қарама-қаршилиги биз учун ностальгия. Фергюссон эраси айнан "Ливерпуль"нинг Англиядаги гегемонлигига нуқта қўйганди. Клопп эса, чемпионлик унвонлари учун пойгани тиклади. Сэрнинг шогирдларидан издош топилиб, МЮ шон-шуҳрати учун курашмоқчи. Ана интрига, ана ўткир сюжет. Қанчагача бораркин? Узоқ чўзилмаслиги ҳам мумкин. Ҳеч бўлмаса, улар 17 январгача тенг борса, ўзаро ўйнайди ва ўша интрига ва сюжет жонли спектакль кўринишига келади.

Ҳозир АПЛда стабиллик кўрсатиш қийин, жамоалар тенглашган ва кучлилар кўпайган. Бироқ асрга тенг давр мобайнида қизил рангни инглиз футболи рамзига айлантирган бу икки клуб барибир ўз позицияларига қайтишини билгандик, кутгандик, - дея ёзиб қолдирди Даврон Файзиев.

photo_2021-01-02_08-03-24

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!