Даврон Файзиев бошчилигидаги "Бухоро" ҳам йиғинни бошлади, таркибга Шавкат Саломов қўшилди

Олдиндан режалаштирилганидек, “Бухоро” жамоаси бугундан бошлаб, ўз қароргоҳида ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати ҳам хабар берди.

Янги бош мураббий Даврон Файзиев бошчилигидаги йиғинга асосан, маҳаллий футболчилар жалб этилган бўлиб, улар орасидан Бухоро футболининг етакчиларидан бири Шавкат Саломов ҳам ўрин олган. Мухлислар яхши биладики, бу ўйинчи катта футболга айнан "Бухоро" клуби орқали кириб келган.

Йиғин давомида жамоа сафига бир нечта тажрибали футболчилар ҳам келиб қўшилиши кутилмоқда.

Куни кеча, Даврон Файзиев sports.uz сайтига берган интервьюсида "Бухоро"даги ишини мухлисларни хурсанд қиладиган трансфер билан бошламоқчи эканлиги ҳақида айтганди. Катта эҳтимол билан, бош мураббий Шавкат Саломовни назарда тутган кўринади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!