Даврон Файзиев: Чемпионнинг қайтиши... Озгина кутайликчи, балки бу сарлавҳани яна ишлатишга тўғри келар

"Манчестер Юнайтед" Англия премьер лигаси 22-турида "Саутгемптон" билан куч синашди. Беллашувда манкунианлар 9:0 ҳисобида зафар қучди. Жамоа етакчиси Поль Погба иштирок этмади. Аммо у бошқа беллашувларда ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Шу боис, у МЮнинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси бўлди.

EtPPomOWgAAGCGN

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида франциялик ярим ҳимоячи узоқ муддатли "танаффус"дан қайтган Погбанинг яна ажойиб формада эканлигига эътибор қаратди.

- Чемпионнинг қайтиши. Бу ибора кечаги 9:0 дан кейин бутун "Манчестер Юнайтед" жамоасига ҳам мос келади. Лекин айни пост биргина футболчига аталган. Поль Погба қисқа вақт ичида чўққидан энг тубгача тушганди. Чўққи - жаҳон чемпионлиги. Туб эса, қийин вазиятда Манчестер таркибида ўйнашни хоҳламаслиги. Поль юлдузлик касали, бойлик синови, инжиқликлар каби таниқли шахсларга хос бўлган барча синовлардан ўтди. Биргина жиҳат буларни енгиб ўтишга ёрдам бера оларди. Бу чемпионлик характери. Погбада бу бор. Шунинг кучи билан қайта олди. Унинг қайтиши расман эътироф этилди. Поль Погба "Манчестер Юнайтед"нинг январь ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилди.

Жамоасига келсак, озгина кутайликчи, балки бу сарлавҳани яна ишлатишга тўғри келар, - деди Даврон Файзиев.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар