Даврон Файзиев ЕЧЛ финали, имкониятлар, Мадридга бора олмагани ва бошқалар ҳақида

Хабарингиз бор, бугун Европа чемпионлар лигаси финал баҳси ўтказилади. Унда Англиянинг икки жамоаси “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” ўзаро баҳслашади. Мазкур ўйин олдидан “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувида таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев ўз фикрларини билдириб ўтди.  

- Юртимизда “Ливерпуль”нинг мухлислари кўп. Унинг ўйинлари чиройли. Клоппнинг персонал ишқибозлари ҳам бор. Шунинг учун “Ливерпуль” ўз-ўзидан фаворит бўлиш билан биргаликда мухлислар сони жиҳатидан ҳам бу жамоанинг ғалабасини хоҳловчилар кўпчиликни ташкил этади. Бу табиий, уни инкор этиб бўлмайди. Лекин бу нарса фойдага ишлайдими ёки зарарга, бу ҳам алоҳида масала. Чунки Европа лигасида кўрдик “Арсенал”га ғалаба керак эди аммо босимга чидай олмади. “Челси” зафар қучди. “Тоттенхэм” ҳам деярли шундай вазиятда. “Шпорлар”ни аутсайдер деб билишяпти. Маурисио Почеттино шогирдлари босимсиз ўйнайди. Тарихда биринчи марта Европа чемпионлар лигаси финалига чиқишининг ўзи жамоани қаҳрамонга айлантирди. “Ливерпуль” ўтган мавсум ҳал қилувчи баҳсда иштирок этди. Улар учун финалга чиқдик деган нарса қизиқ эмас. Кубокни қўлга киритиш қизиқарли. Босим Юрген Клопп шогирдларида кўпроқ бўлади. “Тоттенхэм”да камроқ. Бироқ бошқа жиҳатлар бўйича “қизиллар” фаворит.

Таркиблар ўйин масаласини ҳал қилмаслигини аввалги босқичларда ҳам кўрдик. “Тоттенхэм” Сон ва Кейнсиз ўйнади. “Ливерпуль” Салоҳ ҳамда Фирминосиз учрашувлар ўтказди. Бу ўйин биринчидан мураббийлар, замонамизнинг энг прогрессив иккита мураббийи тўқнашуви, иккинчидан яхши манода телба жамоалар қарама-қаршилиги. Ютқазиб турган пайтда ҳам охиригача курашиб, ҳарактер кўрсатадиган жамоалар тўқнашуви. Бўлажак финалда охирги сонияларгача кураш бўлади деган тахминим бор. Барча финалларнинг ўзига яраша жозибаси бор. Лекин мен бугун ёрқин финал кутяпман.

"Тоттенхэм" - "Ливерпуль". Тахминий таркиблар (Фото)

Клопп ва Почеттинога ҳам муҳими чиройли ўйин. Буни ҳамма билади. Майли кўп голлар урилмасин, майли 1:1 ҳисоби қайд этилсин. Лекин бу натижани тагида анча мунча ҳужумлар, ёрқин вазиятлар ётади. Шунинг учун очиқ футбол кутяпман. Голлар сонига кафолат йўқ. Бироқ очиқ футбол кайфияти бўлса керак. имкониятлар эса 55га 45 “Ливерпуль” фойдасига.

maxresdefault_3

Финал шарҳи қаерда бўлади? Бу сўнгги кунларда актуал савол бўлиб қолди. Олдинги финаллардан бирини стадиондан шарҳлаганим учун ва ундан ташқари видеолардан бирида Мадридга ўзим олиб бораман дегандим. Шу боис кўпчилик сўрамоқда. Муаммо шундаки, Мадридга олиб борадиган одам чиқамай қолди. Финалга олиб бораман деганман. Лекин у ерга олиб бориш учун одам бўлиши керак-ку. Ўйин иштирокчиларининг ҳаммаси машинани танлаганди. Шундан келиб чиққан ҳолда Мадрид сафари бекор бўлди. Финални юртимизда шарҳлаймиз, - деди Даврон Файзиев.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
01/06/2019 14:42
тўгри папипти
&
Raxmon Ikromov
01/06/2019 19:55
Fikr emas bir savolim bor bir yilda bir marta beriladigan oltin to‘pning tarkibi 100% oltinmi iltimos ma'lumot bo‘lsa javob kutaman
&
Raxmon Ikromov
01/06/2019 19:51
Salom
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
01/06/2019 14:42
яхши шарҳловчи
&
01/06/2019 19:50
Uzr not'g'RI bosilib ketdi