Даврон Файзиев: Элдор Шомуродовга шуларни тақдим этинг ва голни томоша қилинг

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган "Рома" ўртоқлик ўйинида "Бетис"га қарши майдонга тушди.

Беллашувда римликлар 5:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бироқ биз учун аҳамиятлиси, ҳамюртимиз илк ўйинидаёқ гол уришни ва битта ассистни амалга оширди.

Ушбу воқеликка таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўз фикрини ёзиб қолдирди.

- Озгина бўшлиқ, яхши пас ва тезлашишга етарли зона. Элдор Шомуродовга шуларни тақдим этинг ва голни томоша қилинг. Табриклаймиз. Биринчи ўйин, биринчи гол. Голдан бошқа вазиятларда ҳам Шома фаоллик кўрсатди, - деди Даврон Файзиев.

Хайрулла Ҳамидов: Қочиб кетиб гол уриш борасида Элдор борган сари монстрга айланмоқда

Диёр Имомхўжаев: Энди Элдор Шомуродовда Ла Лига клубларига ҳам гол уриш тажрибаси бор

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abu Yunusbek 72
09/08/2021 05:39
Даврон Файзиевнинг ақли жойидами? "Шома" нимаси? Ўзининг исми бор. Ҳар нарсани ўз исми билан аташ керак, ҳурматли "олий маълумотли" шарҳловчи. Ўзингизни "Давр" деса бўлармикан?
&
cr7 lm10 $$ss
09/08/2021 07:23
Tug'ri aytasiz uzini gulday ism bor
&
Legioner07
09/08/2021 08:10
Davron Fayziyev o'zingni isming Do'qimi
Sattorov Xayriddin
09/08/2021 11:44
Tuģri davorn fayziyev yaxwi sharxlovchi
&
Ашуров Бахтийор
09/08/2021 10:15
Аслида Давронжон яхши шарҳловчи.Шарҳлаш давомида яхши маълумотлар билан биз муҳлисларни боҳабар қилиб боради.Фақат бегона сузлардан фойдаланиши ва русча талафусда гапиришлари ғашимни келтиради.Ақиллийлик қилмоқчи эмасману дини исломда;исмларни яримта қилиб ўқишлик гуноҳ саналади.Ва Аллаҳу Алам!
Sattorov Xayriddin
09/08/2021 06:50
Olģa eldor gooo goooo