Даврон Файзиев: Энди волидол олиб юраман шекилли

"Қўқон аҳлини бугунги стадионнинг очилиш маросими ва жамоанинг ўз уйига қайтгани билан табриклайман. Айнан мазкур қувончлик кунда биз рақиб сифатида тўқнаш келганимиздан хурсандмиз.

Биз мухлисларга ёқадиган, ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қиляпмиз. Очилиш маросимида мухлислар завқ оладиган ўйин гувоҳи бўлишди.

Давралар оралиғида қандай ўзгаришлар бўлади? Ҳар бир мураббий кучли футболчини таркибга қўшиб олишни истайди. Аммо қанчалик бунга имкониятимиз етади? Тан олиш ҳам марднинг иши, аммо молиявий жиҳатдан Суперлигада сўнгги ўринда бўлсак керак. Биз таклиф билдирган футболчига шароитларимиз ёқадими, қолаверса, юқоридаги муаммо. 

Масалан Суҳроб Бердиев, Мурод Холмуҳаммедовлар билан бирга ишлаганман. Қувондиқ Рўзиевни ҳам "Сўғдиёна"да ишлаб юрган вақтларимда Жиззахга олиб келишни истаган эдим, аммо молиявий қийинчиликлар бунга йўл қўймаган эди. 

Шу боис масаллиққа қараб овқат тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Давралар оралиғида бор йўғи 16 кун вақтимиз бор. Футболчиларга таътил бериш керак, хуллас барчасини ҳисоб-китоб қилиб чиқиш керак. Орада Лига кубоги ўйинлари ҳам бор. 

Менга қолса ҳар бир чизиққа тажрибали футболчиларни таклиф этган бўлар эдим. Бизнинг жамоада лидерлар йўқ. Холмуҳаммедов каби етакчи футболчилар етишмаяпти. Ҳужумга ўтган вақтингизда еткчиликни қўлга оладиган, темпни ушлай оладиган футболчи йўқ. Шу томонлама бизда камчиликлар бор. 

Мен ғалаба қозонаётган вақтимизда ҳимояга ётиб олинглар деб кўрсатма бермадим. Шунчаки йигитларда хоҳиш, куч ва шижоат бор. Марҳамат, мухлисларга ёқидан ўйин кўрсатишсин. Қолганини вақт кўрсатади. 

Ўйиндан сўнг чарчоқ, асабийлашиш ҳолатлари бўлади. Футболчига осон, улар ўйнайди, югуради. Мураббийга эса ҳиссиётларини чиқариши керак. Ўтган сафар айтганимдек, волидоль олиб юрадиган бўламан", - деди Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
15/06/2019 23:48
Карволол олиб юринг тезироқ тасир қилади