Даврон Файзиев Эронга қарши ўйинда Ўзбекистон ОТЖнинг плюс ва минуслари ҳақида

Хабарингиз бор, айни кунларда Таиландда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Дастлабки турда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронга қарши баҳсда дуранг ўйнади.

Беллашувдан сўнг ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ўйин борасида фикрларини ёзиб қолдирди.

U-23 Осиё чемпионатининг энг қиммат ўйинчилари Топ-10 рўйхатидан ўзбекистонлик футболчи ўрин олди (Фото)

- Демак, 1:1. Ютуқ ва камчиликлар сони тенг келганда дуранг қайд этилади, деган хулосага келдим ўйинни кўриб.

Минуслар - ўйинга кеч киришилди, 1-таймнинг ярмигача ўз даражамизга чиқишга қийналдик. Устунликни тўлиқ қўлга олгач минимал вазиятдан гол уришни (айниқса бундай кучли рақибга) уддаламадик, аксинча максимал имконият - минимум гол. Ҳимоявий ҳаракатларда боғлиқлик масаласида узилишлар кўп бўлди. Натижада Эрон ҳам бир неча бор ёриб кирди. Уролмади. Яхши. Қандай камчиликларни тузатиш кераклигини кўрсатишди. Бошқалар уриши мумкин.

Плюслар - биринчи ўйинда асосий рақиблардан бирини учрашув охиригача босимда ушлаб туриш, жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур этиш ва Эрон дурангни ушлаш учун турли чораларни қўллагани. Охирги дақиқаларда чарчоққа қарамай ғалабани суғуриб олишга интилиш бўлди. Индивидуал ўйнашга интилиш, ҳа бугун бу баъзида ўрнида бўлмагандир, лекин жойи келади ва айнан индивидуаллик ёрдам бериши мумкин. Баъзида жарима майдонига комбинацион ўйин орқали кирилганда паслар яхши бўлди. Демак, дриблинглар ва комбинациялар микс қилинса ёмон бўлмайди.

Азизжон Ғаниев: Эронга қарши ўйинда Ўзбекистон ОТЖ 50 фоиз ўйинини кўрсатди

Энди умумий хулоса. Гуруҳ ростдан ҳам оғир. Жиддий “Челлендж”. Аммо болларда уни енгиб ўтишга потенциал кўряпман. Уни очиш керак. Яхши йигитлар. Яхши жамоа.

Биламан ва сезаман, ушбу канал ўқувчилари аксарияти футболни юқори даражада тушунади. Айнан шундай мухлислар кўмаги ва тўғри ёндошуви керак ҳозир олимпиячиларга. Таҳлил, хулоса, фикр, режа ва ғалаба! Давом этамиз, - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фк сурхон
10/01/2020 20:07
Еронди мураббийи жон куйдираяпти бизди дурливч еса духуга синиб қолди менимча Равшан хайдаровди ӯзи яхшийди унда ватан туйғуси харқалай бореди ӯзи дуриловч қай гӯрдан пайдо бӯлди
Gadoeva Zubayda
10/01/2020 21:21
Yigitlar Xitoyga qarshi faqat g'alaba uchun maydonga tushing!Ortga yo'l yo'q!
&
Admiral_uz
10/01/2020 20:39
Birinchi o'yinda baho berib bo'lmaydi, ikkinchi o'yin esa futbolchilarning 70-80 % kuchini ko'rsatadi
&
Илхом Юнусов
10/01/2020 20:37
Бу хеч канакасига хаяжон эмас бу менсимаслик узларини юлдуз деб хисоблашишди футболчилар бу факт.
Келиг энди уйин тугри тахлил килами.
1-дарвазобоннинг хатоларини хечким танкид килмаяпди аслида ундан бошлаш керак этибор бердизми уйин бошида бир икки марта Эронликлар дарвоза томонга тепишганда дарбозобонимиз узича жахаил килб узини курсатди. Лекин уни тупгп чикишдаги хатолари
&
Bahriddinjon
10/01/2020 20:16
Olg'a O'zbekiston biz sizlarga ishonamiz.Xudo hoxlasa Xitoyni yutamiz.Bushashmanglar olg'aaaaaaa
&
нодирбек.фк насаф
10/01/2020 20:14
БУЙИРДА ИНГ КАТТА ХАТО НОТУГРИ ТАКТИКА КУЙИЛГАН ЖАСУР ЯХШИБОЕВ САНЖАР КОДИРКУЛОВ ИЛХОМ АЛИЖОНОВ ВОПШИМ УЙНОЛМАДИ БОЛЛА ВОПШИМ СУСТ УЙНАДИ
Mamirjan Ahmedov
10/01/2020 19:40
Òzbekiston hitoyga qarshi oyinda dastlabki minutlarda oz oyinini korsatib tezkor gool urib olishi kerak keyin nazorat qilishi kerak
&
Ramzis ll
10/01/2020 19:21
Eng katta minus himoyachilar to'pni orqaga, darvozabonga qaytaravergani.
Mamirjan Ahmedov
10/01/2020 19:43
Fikringizda jon bor