Даврон Файзиев:

Ўзбекистонлик таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев мухлислар томонидан йўлланаётган долзарб саволга жавоб берди. 

даврон ака

Ушбу постга мухлислар муносабат билдириб, "сиз бермасмидингиз овоз?", -  дея ёзишмоқда.

Аниқлик киритаман, мен "Олтин тўп" сўровида овоз бермайман.

ФИФАнинг "The Best" сўровномасида овоз бераман.

"Олтин тўп"да Ўзбекистон номидан овоз бераётган Г.Ртвиладзе билан шахсан таниш эмасман. Биламанки, анча йиллар аввал у ЎФФда ишлаган. Ҳозир спорт журналисти сифатидаги фаолияти ҳақида маълумотим йўқ. Менимча, бу вазиятда у почтага "France Football"дан келган хатга жавобан вазиятни ёзиб юбориши керак. Балки юртимизнинг бирор обрўли спорт журналистини тавсия қилиши керак.

Чунки "ESPN" каби нуфузли компаниянинг 2 миллион обуначига эга саҳифаси бизнинг мамлакат вакили берган овоз устидан кулиши яхши эмас албатта.", - 
дея Даврон Файзиев ўз телеграм саҳифасида пост қолдирди. 

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию