Даврон Файзиев: Фергюссон эраси айнан

Бугун Англия чемпионати 19-турида "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси бўлиб ўтади. Ушбу беллашув олдидан таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида жамоалар аввалги даражасига қайтгани ва буни ушлаб қолишлари кераклигини билдирди.

- Англияда 20 карра чемпион "Манчестер Юнайтед" ва 19 карра чемпион "Ливерпуль" ўртасида тўғридан тўғри рақобат бошланди. Чемпионлик учун. Мерсисайд - Манкуниан қарама-қаршилиги биз учун ностальгия. Фергюссон эраси айнан "Ливерпуль"нинг Англиядаги гегемонлигига нуқта қўйганди. Клопп эса, чемпионлик унвонлари учун пойгани тиклади. Сэрнинг шогирдларидан издош топилиб, МЮ шон-шуҳрати учун курашмоқчи. Асрга тенг давр мобайнида қизил рангни инглиз футболи рамзига айлантирган бу икки клуб барибир ўз позицияларига қайтиши кутилган эди. Энди шу даражани сақлаб қолиш керак. Ўзаро ўйин ким бунга тайёр ва лойиқ эканлигига ойдинлик киритади.

Англия супер-класикоси бугун 21:30 да ўтказилади. FUTBOLTV намойиш этади, мен эса шарҳлайман, - дея ёзиб қолдирди Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида.

Учрашув Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар