Даврон Файзиев Флик ўрнига "Бавария" учун идеал номзод кимлигини айтди
Таниқли журналист ва шарҳловчи Даврон Файзиев ўз "Телеграм" саҳифасида Ханс-Дитер Фликнинг "Бавария"дан кетиши хусусида пост қолдирди.
"Бавария" билан барча титулларни қўлга киритган Ханс-Дитер Флик мавсум тугагач, клубдан кетишини маълум қилди. Гарчи у кетиш сабаблари орасида терма жамоани келтирмаган бўлса ҳам, айнан шуни режа қилаётганини тушуниш мумкин. Германия миллий жамоасига жонлантириш терапияси керак. Флик эса энг яхши номзод. "Бавария"ни ҳам у деярли сочилиб кетаётган ҳолатда қабул қилган. Уёғини биласиз. Юрген Клинсманн бошлаб берган тизим ҳам бузилмайди. Клинсманн-Лёв-Флик. Германия учун энг зўр, "Бавария" нима бўлади? Бу ерда сал мураккаблик бор. Фликдан кейин ишлаш қийин бўлади. ТОП мураббийлар жамики совринлар ютган мутахассисдан кейин мавқеини туширмаслик учун Мюнхен таклифини қабул қилмайди. Демак, захирасида озгина вақти бўлган ёш мураббий талаб этилади. Шунда бирдан натижа талаб қилинмайди. Шу билан бирга амбициялари "Бавария"га мос тушадиган. Обрўли ва қатъиятли, чунки таркиб ўзгаради, янги даврга ўтилади. Бир сўз билан айтганда - Юлиан Нагельсманн. Мен бошқа вариант кўрмаяпман", - деб ёзади Даврон Файзиев.
Фикрлар