Даврон Файзиев: FUTBOLTV шарҳловчилар жамоасига яна бир ижодкор келиб қўшилди

CHERY AUTO

Таниқли спорт журналисти ва шарҳловчиси Даврон Файзиев ўз "Телеграм" саҳифасида ажойиб янгиликни эълон қилди:

"Баҳорги ТВ трансфер ойнасида FUTBOLTV шарҳловчилар жамоасига яна бир ижодкор келиб қўшилди. Ҳамкасбимиз Бобур Акмалов шарҳловчилик фаолиятида пауза юзага келгани сабабли UZREPORTTV билан эркин агент сифатида шартнома тузди. Хабарингиз бор, жамоамиз Евро турнирлар ва Пролигадан ташқари, ОФК чемпионлар лигасига тайёргарлик кўрмоқда. Табиийки, параллель мусобақалар учун таркиб кучайтирилиши, айниқса Осиё футболида катта тажрибага эга мутахассис позициясига номзод керак эди. Келишув номуайян муддатга тузилди. Акмалов шу ҳафтанинг ўзида машғулотларга киришиши ва расмий ўйинларда иштирок этиши мумкин. Welcome", - деб ёзади Даврон Файзиев. 

Comments

You must be logged in to commet!
&
LiViRpUl+ GeNeO
12/04/2021 20:07
Sporttv warhlovchilari x xamidov d.fayziyevdan dars oliwi kerak
TV TV
12/04/2021 13:33
Каерда пул куп булса хамма уша ерда булади. СПОРТ ТВ да пул йукда давлат молиялаштиради. УзРепорт ТВ эса хусусий, канал узи хам катта пул ишлаб топади.
Umarjon G'oyifov
12/04/2021 13:13
Спорт тв ни ёпасилами энди. Ўзи хеч ким кўрмай қўйган эди.