Даврон Файзиев: "Манчестер Сити" иккита яхши трансферни амалга оширди. Шу иккита юриш билан Гвардиола клубдан кетиши ҳақидаги гапларга нуқта қўйди

"Манчестер Сити" клуби яқиндагина Ферран Торрес ва Натан Аке каби футболчилар билан шартнома имзолади. Бу трансферларга таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўз фикрларини билдирди.

EemPfqRWAAIscFw

- "Манчестер Сити" иккита яхши трансферни амалга оширди. Гвардиола орзусидаги жамоани қуришда давом этмоқда ва шу иккита юриш билан клубдан кетиши ҳақидаги гапларга нуқта қўйди. Албатта, асосий факторлардан бири "Сити"нинг 2 йиллик четлатилиши йўқ бўлишидир. "Ньюкасл" лойиҳаси қулагач, "Ман Сити" Англиядаги энг бадавлат клуб мақомини сақлаб қолди. Тежамкорлик эса араб шайхларига ҳос эмас, айниқса у Ал Наҳайён оиласидан бўлса. Шайх Мансур "Сити"ни дунёнинг энг кучли клубига айлантириш ниятидан воз кечмаган. Гвардиола эса инвистициялар самарадорлигига кафолат бера оладиган мураббий.

EerRVxZXoAEE3yv

Ферран Торрес ва Натан Аке жуда бир шов-шувли трансферлар эмас. "Сити"да юлдузлар етарли. Фойдали келишувлар, десак мосроқ. Бу меҳнаткаш йигитлар, яхши статистикага эга, ўз клубида катта фигура бўлишган, лекин шу билан бирга янги жойда рақобат учун жанг қилишга қарши эмас, - дея ёзиб қолдирди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!