Даврон Файзиев:
Ads

"Бугун жамоалар майдонда намойиш этган чиройли футбол аввало ишқибозларга манзур бўлди, деб ўйлайман. “Қизилқум” жамоаси таркиби тажрибали ўйинчилардан иборат эканлиги сабаб бугун бизни ўз хатоларимиз эвазига жазолай олди. Учрашувдан аввал рақиб ўйинини таҳлил қилган эдик, лекин улар бугун буткул ўзгача ўйин кўрсатишди. Якунда жанговар дуранг қайд этилди.

Йигитларимиз бугун майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Ҳозирча кўнглим тўлмаётган битта жиҳат – яратилаётган қулай имкониятлардан унумли фойдаланиш кўрсатгичимиз паст. Бугун 2 та гол урган бўлсак-да, ўз дарвозамиздан ҳам 2 та гол ўтказиб юбордик. Агар мусобақа жадвалида юқорироқда жойлашишни истасак, ўз дарвозамизни дахлсиз сақлашимиз ҳам лозим", - деб Файзиевнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ расмий сайти.