Даврон Файзиев: Яна сўнгги дақиқада муҳим ғалабадан маҳрум бўлдик

 

“Динамо” – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг ҳар икки клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб жиззахликлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.

- Ўйин қизииқарли кечди. Самарқанд жамоаси ҳозирги кунда ҳар бир рақибга жиддий қаршилик кўрсатмоқда. Кашфиёт жамоа бўлмоқда. "Нефтчи" билан бўлган тасодифий мағлубиятни исботлашимиз керак эди. Ҳам руҳан, ҳам жисмонан яхши тайёрланган эдик."Динамо"ни икки ўйинини стадионда кўрган эдим. Икки жамоа ҳам очиқ ўйнади. Бир жамоа ҳимояланиб очко учун ўйнамади. Мени хафа қилган жиҳат муҳим ғалабадан яна сўнгги дақиқада маҳрум бўлдик. Мухлисларимизга раҳмат айтаман. Ишлашда давом этамиз. Бугун биз икки очко йўқотдик. Биз "Динамо"дан кўра 100 фоизли вазиятга эга бўлдик. Ҳар бир жамоани қийин ўйинлар кутиб турибди. "Сўғдиёна" доимо олий лигада қолиш учун курашган жамоадир. Ҳозирги чемпионатда кўплаб ёшлар ўйнамоқда ва улар ўсиб келмоқда. Шу боис ҳам чемпионат кескин кечмоқда. Мисол "Динамо"да Акмал Бозоров ва Наумовдан бошқа номдор футболчи йўқ, - дейди Файзиев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!