Даврон Кабулов: Оддий телебошловчига термани беролмаймиз, лекин ўзи билан шартнома тузган футболчиларни ўйнатадиган агентга берамиз
Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси кеча ЖЧ-2022 2-саралаш босқичининг сўнгги турида Саудия Арабистонига мағлуб бўлиб, мундиалга чиқиш имкониятни қўлдан чиқарди. Таниқли журналист, телебошловчи ва сўз устаси Даврон Кабулов мазкур мағлубиятдан сўнг "Инстаграм" саҳифаси орқали чиқиш қилди.
"Оддий ўзбек телебошловчига мураббийликни бера олмаймиз! Лекин фақат ўзи билан шартнома тузган футболчиларни ўйнатадиган агентга берамиз. Тотализаторда ўйнашини ҳамма биладиган бошқага терма жамоани бера оламиз. Аҳмоқлар :(" , - дея ёзиб қолдирди Кабулов.
Эслатиб ўтамиз, бир неча йил аввал Даврон Кабулов терма жамоани бошқаришга тайёр эканлигини айтган эди. Агар жаҳон чемпионатига олиб чиқа олмаса, уйини беришга ваъда берганди.
Фикрлар