Даяна Ястремская Огайода Каролина Возняцкини додини берди

Украиналик теннисчи Даяна Ястремская Цинциннати шаҳрида бошланган мусобақанинг асосий тўрида муваффақиятли юришни бошлади.

Даяна турнирнинг биринчи даврасида даниялик Каролин Возняцкига қарши кортга чиқиб, якунда 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа "Western & Southern Open"нинг иккинчи даврасига чиққан Ястремская, энди россиялик Светлана Кузнецовага қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!