Де Брёйне ўзига бошқа суперклубни танлади

“Манчестер Сити” яримимоячиси Кевин Де Брёйне ёзда “Реал”га кўчиб ўтиши кутилмоқда, деб хабар тарқатди Todofichajes нашри.

Манбанинг таъкидлашича, мадридликлар ёзда жамоа ҳужумкорлигини кучайтириши мумкин бўлган плеймейкер олишга қарор қилган ва номзодлар орасида Кевин де Брюйненинг имконияти юқори баҳоламоқда.

Бельгиялик футболчи ўз позицияда дунёнинг энг зўр ўйинчиларидан ҳисобланади. “Реал”нинг бельгиялик ўйинчилари – Эден Азар ва Тибо Куртуа ўз ҳамюртларини Мадридга келишга кўндиришлари кутилмоқда.

Де Брюйне “шаҳарликлар” билан 2025 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга. Шу боис, манчестерликлар ўз етакчисини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!