Де Брюйне - дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин
Ads

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин.

The Telegraph хабарига кўра, 26 ёшли футболчининг агенти Патрик Де Костер мижозининг маоши ҳақида гапира туриб, шунга ишора қилган.

«Де Брюйне маоши? Буни ошкор қилолмайман. Аммо Неймар ва Мбаппенинг ПСЖ клубидаги маошидан хабардор бўлсангиз, тахминан шунга яқин рақамларни оласиз» - деб айтган Де Костер.