Де Брюйне: Агар бу ишни қилсам, аниқ касалхонага тушаман

Англия Премьер-лигасининг 30-турида “Манчестер Сити” сафарда “Саутгемптон”ни (1:4) йирик ҳисобда мағлуб этди ва бу ўйинда Эрлинг Холанд иккита гол урди. Унинг жамоадоши Кевин де Брюйне Холанднинг голларига қойил қолди. Айниқса унга норвегияликнинг иккинчи голи кўпроқ ёқди.

“Унинг иккинчи голи шунчаки дурдона! Ишончим комилки, агар мен бундай зарбани такрорлашга ҳаракат қилсам, аниқ касалхонага тушаман. Холанд жамоамизда бахтли, биз унга вазиятларни яратамиз ва у ҳаммасини тўғри амалга оширади”, - дея Холанднинг сўзларини иқтибос келтиради BBC Sport.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” АПЛнинг навбатдаги турида ўз майдонида “Лестер”ни қабул қилади. Ушбу баҳс 15 апрель бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!