Де Брюйне АПЛ тарихидаги энг яхши 10 та ассист қаторига кирди

  • 27 февраль, 2021, 21:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне бугун бўлиб ўтган "Вест Хэм"га (2:1) қарши ўйинда голли узатмага муаллифлик қилди.

Tecno

АПЛ расмий сайтининг маълум қилишича, бельгиялик футболчининг ушбу лигадаги ассистентлари сони 77 тага етган ва у мусобақа тарихидаги энг яхши 10 та ассист қаторига кирган.

Бу борада кучли учликдан Райан Гиггз ("МЮ", 162 та ассист), Франсеск Фабрегас ("Арсенал" / "Челси", 111) ва Уэйн Руни ("МЮ", 103) жой олган.

Де Брюйне жорий мавсум премьер-лигада 26 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!