Де Брюйне "Манчестер Сити" билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмоқчи

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне "шаҳарликлар" билан бирга Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ниятида эканлигни билдириб ўтди.
"Биз мусобақанинг финалига қадар етиб бора оламиз, аммо, қолган жамоаларни ҳам эсдан чиқармаслигимиз лозим. Улар ҳам осонликча жон беришмайди.
"Монако" билан ўйинга келадиган бўлсак, улар ўзларининг энг зўр спорт формасида ва биз ушбу ўйинда ғалаба қозонсак чорак финалга йўл оламиз. Ана шундан сўнг финалгача унча узоқ йўл қолмайди.
Чемпионлар лигасидаги ғалаба биз фантастик бўлар эди. Айни шу ниятда барчамиз тўп сурмоқдамиз. Мусобақада ғолиб чиқишни ҳохлаймиз ва иложи борича кўпроқ ғалабаларни қўлга киритмоқчимиз.
Умид қиламанки фаолиятим сўнггида ушбу турнирда ҳеч бўлмаса бир марта ғолиб чиққанман деб айтаман", -
дейди бельгиялик футболчи УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.


Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" дастлабки ўйинда "Монако"ни 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Жавоб ўйини эса 15 март куни Монакодаги "Луи II" стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!