Де Брюйне: "Турнирни омадсиз ўтказдик"

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Бельгия терма жамоаси учун жаҳон чемпионати натижаларини сарҳисоб қилди. "Қизил иблислар" турнирда гуруҳдан чиқа олмади.

"Турнирни омадсиз ўтказдик. Бунгача бўлган мусобақалар биз учун омадли келган эди, аммо ЖЧ-2022ни улар билан тенглаштириб бўлмайди.

Ҳозир бор эътиборим "Манчестер Сити"га қаратилган. Умид қиламанки, биз ушбу танаффусгача қандай руҳда келган бўлсак, шу ҳолатда давом этамиз. Совринлар учун курашишда яхши имкониятга эга бўламиз, мен бунга ишонаман", - деди Де Брюйне.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина 36 йил ичида биринчи марта ЖЧ-2022да ғалаба қозонди. Бельгия эса "F" гуруҳидан жой олган бўлиб, Канада, Хорватия ҳамда Марокаш термалари билан куч синашди ва якунда 3-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!