Де Брюйненинг жаҳли чиқди

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне "Тоттенхэм"га қарши ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Очиғи, футбол қоидалари бўйича тушунчам ўзгариб бормоқда. 12 йилдан буён профессионал футбол ичидаман. Дастлабки тўққиз йил ичида қоидаларда ўзгариш бўлмади, аммо энди тузатишлар киритилмоқда. Футбол яхши ўйин. Биз эса янги қоидаларга мослашишимиз керак", - дейди Де Брюйне.

Биринчи таймда шаҳарликлар ҳимоячиси Эмерик Лапорт ҳужумчи Габриэль Жезус пасидан сўнг дарвозани ишғол қилди. Учрашув ҳаками Майк Дин ВАРга мурожаат қилиб, бразилиялик футболчи тўпни қўли билан тўхтатган, деб топди ва голни бекор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!