Де Бур ЖЧ-2022 да қайси терма жамоа ғолиблик учун асосий даъвогар эканини айтди
Голландиялик машҳур футболчи Рональд де Бур лолалар юрти терма жамоасининг ЖЧ-2022 да қандай натижа қайд этиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Голландия терма жамоаси мундиалда ғолиб чиқиши учун барча шароит бор деб ўйлайман. Барча "Аякс", ПСВ ва "Фейеноорд"дан чиққан де Лигт, де Йонг ва бошқа кўплаб иқтидорли футболчилар ҳақида билади.
Жамоамизда Виржил ван Дейкдек ҳимоячининг борлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги жамоа анча барқарор”, - дейди де Бур.
Фикрлар