Дe ла Фуэнте бу икки нафар тажрибали футболчини терма жамоага чақирмади
Альваро Мората ҳамда Дани Карвахал Жаҳон чемпионатига бормайди. Луис де ла Фуэнтенинг жаҳон чемпионати олдидан кенгайтирилган 55 кишилик таркибидан улар жой олмади. Шу сабабли улар Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишади.
Мураббий футболчиларни узоқ вақт давомида кузатган, аммо уларнинг ёмон формада эканлиги ва жароҳатга мойиллиги туфайли улардан кўра клубларда яхши ўйин кўрсатаётганларни афзал кўрган.
Эслатиб ўтамиз, Мората ва Карвахал илгари терма жамоа сардорлари этиб тайинланганди. Сўнгги 26 кишилик таркиб 25 май куни эълон қилинади.
Мората бу мавсумда 28 та ўйинда (983 дақиқа) майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита ассист берди. Альваро мушакларининг йиртилиши туфайли жорий мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди. Карвахал ушбу мавсумда барча мусобақаларда 1000 дақиқадан кам (885 дақиқа) ўйнади, 20 та ўйинда майдонга тушди ва бирорта ҳам гол урмади. Бутун мавсум давомида Даниэл мушакларидаги жароҳатлар ва тизза жароҳати туфайли бир нечта ўйинларни ўтказиб юборди. Шу билан бирга, у ҳозирда ўнг оёғининг кичик бармоғидаги синишдан тикланмоқда.
Азизбек Абдувалиев

Фикрлар