Де ла Фуэнте: «Ямаль афсона мақоми сари ишонч билан ҳаракат қилмоқда»

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте журналистлар билан суҳбатда ёш ҳужумчи Ламин Ямалнинг ўйинини юқори баҳолади.

Де ла Фуэнте УЕФА матбуот хизматига берган изоҳида Ямал қадам-бақадам афсона мақоми сари бораётганини таъкидлади. Мураббийнинг сўзларига кўра, Ламин сўнгги уч ўйиннинг ҳар бирига ҳисобни очиш билан ҳисса қўшган.

«Мен жамоадан ҳар доим учрашувни юқори суръатда бошлашни талаб қиламан. Фикримча, Ямалнинг эрта урган голлари бутун жамоанинг кайфияти ва майдондаги муносабатини акс эттиради. Испания терма жамоаси ҳар бир ўйинда ўзининг ўзига хос услубини намойиш этишга интилмоқда», — деди де ла Фуэнте.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида ўтказилган уч учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Ламин Ямал эса жорий йилда «Олтин тўп» мукофоти учун асосий даъвогарлардан бири сифатида тилга олинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!