Де Лигт мақсадига эришди
“Челси” ҳамон “Ювентус” клубининг марказий ҳимоячиси Маттейс де Лигтга қизиқиш билдирмоқда.
Лондонликлар яқин кунларда Нидерландия терма жамоасининг 22 ёшли футболчиси учун 75-80 миллион евро таклиф қилмоқчи, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира.
Манбага кўра, “аристократлар” де Лигтга 2027 йилгача тузилган шартнома ва йилига 11 миллион евро маош тўлашга рози бўлган. Бироқ "Ювентус" футболчи учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда.
Де Лигт ўтган мавсум "Ювентус" сафида жами 45 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди.
Фикрлар