Де Лигт учун фақатгина 1 та клуб расмий таклиф билан мурожаат қилди

"Аякс" клуби ҳимоячиси Маттейас Де Лигт ўзининг трансфери борасида фақатгина 1та таклиф олди. Бу ҳақда ВВС мухбири Дэвид Орнстейн хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбааша кўра 19 ёшли голландиялик футболчини фақатгина "Манчестер Юнайтед" сотиб олмоқчи. Бироқ, у “қизил иблислар” сафига ўтишни хоҳламаяпти.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ де Лигтга ПСЖ ва “Ювентус” клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Маттайс де Лигт ўтган мавсум “Аякс” сафида жами 57та ўйинда майдонга тушди ва 7та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!