Де Росси 36 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади

Мавсум якунгангач “Рома” билан шартномаси якунланган ярим ҳимоячи Даниэле де Росси футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 36 ёшли футболчига "Фиорентина", "Милан" ва "Сампдория" каби А Серия клубларидан жиддий қизиқишлар бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, у якунда бутсаларини михга илишга қарор қилди.

Маълумот учун, де Росси бутун фаолиятини “Рома” клубига бағишлаган ва 2002-2019 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Италия терма жамоаси сафида эса 171та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!