Де Росси энди
Ads

“Рома” билан шартномаси якунлангач эркин агентга айланган Даниэле де Росси “Фиорентина” аъзосига айланиши мумкин.

Италиялик журналист Альфредо Педулланинг хабар беришича 35 ёшли футболчи флоренцияликларнинг таклифини қабул қилган. “Бинафшаранглилар” у билан бир йиллик шартнома имзолашади.

Эслатиб ўтамиз, де Росси 2002 йилдан буён “Рома” сафида тўп суриб келаётган эди.