Де Росси "Рома" таркибида 600-учрашувини ўтказди

А Сериянинг 6-тури доирасида "Рома" "Фрозиноне"ни 4:0 ҳисоби билан мағлуб этди.

Римликлар сардори Даниэле Де Росси учун ушбу баҳс "Рома" сафида 600-учрашув бўлмоқда. Айтиб ўтиш жоизки, "Фрозиноне"га қарши баҳсда 35-ёшли италиялик асосий таркибда майдонга тушиб 82-дақиқада майдонни тарк этди.

Маълумот учун, Де Росси "Рома" сафида 2001 йилда дебьют учрашувини ўтказиб. Шу давр мобайнида, икки маротаба Италия кубогини ва бир марта Италия Суперкубогини қўлга киритган. 

Шу қатори, 2006 йилда Даниэле Италия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионига айланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!