Де Росси "Шахтёр"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Даниэле де Росси Италия А Сериясининг ўтган турида “Наполи”га қарши баҳсда жароҳат олди.
Маълумотларга кўра унинг жароҳати у қадар жиддий эмас. Бироқ, футболчи Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида “Шахтёр”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Рома” ҳамда “Шахтёр” клублари ўртасидаги жавоб баҳси 13 март куни Римда бўлиб ўтади. Ушбу жамоаларнинг дастлабки тўқнашувида “кончилар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
Фикрлар