Де Росси учун яна бир жамоа кураш бошлади
Мавсум якунлангач "Рома"дан кетиши эълон қилинган ярим ҳимоячи Даниэле де Росси учун яна бир даъвогар жамоа пайдо бўлди.
La Repubblica нашри тарқатган хабарга кўра 35 ёшли футболчининг хизматларига "Интер" клубидан қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Агар Антонио Конте "нерадзуррилар" бош мураббийи бўлса ушбу трансфер амалша ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ де Россига "Зенит", "Манчестер Сити", “Бока Хуниорс” ва “Нью-Йорк Сити” клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар