Де Хеа девор бўлиб берган, Рэшфорд эса 100-голини урган баҳсда МЮ қийинчилик билан ғалаба қозонди (Видеошарҳ)
АПЛ 14-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси якунига етди. Мазкур беллашувда майдон эгалари Рэшфорд томонидан 38-дақиқада киритилган гол эвазига 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Очколари сонини 23 тага етказиб олган "қизил иблислар" АПЛ турнир жадвалида 5-ўринни банд этиб турибди. 14 очкоси бор "Вест Хэм" 13-поғонани банд этиб турибди.
Қуйида мазкур баҳс видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар