Де Хеа "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишга қарор қилди
Дарвозабон Давид де Хеа 2022/2023 йилги мавсум якунида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда "TodoFichajes" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қизил иблислар"нинг янги шартнома бўйича таклифи Де Хеага тўғри келмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Де Хеа маошини камайтиришга мажбур бўлади. Испаниялик посбон ёки Англияда янги жамоа топади ёки Испанияга қайтади.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли дарвозабон 2011 йилнинг ёзидан бери "Манчестер Юнайтед"да ўйнаб келмоқда. Ўшандан бери испаниялик барча мусобақаларда 529 та ўйин ўтказиб, 575 та гол ўтказиб юборган.
Фикрлар